date

АҚШ ва Исроилдан Эрон бўйича кескин баёнот

АҚШ ва Исроилдан Эрон бўйича кескин баёнот

АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эрон атрофидаги кескин вазият фонида жамоатчилик эътиборини тортган баёнотлар билан чиқиш қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатлар режадагидан ҳам жадал суръатда олиб борилаётганини таъкидлаб, операция жараёни “режадан олдинда кетмоқда”, дея баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, қисқа вақт ичида “48 нафар етакчи шахс бир зумда йўқ қилинган” ва бу жараён жуда тез содир бўлган.

Ўз навбатида, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳам яқин кунларда Эронга қарши ҳарбий зарбалар янада кучайтирилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Исроил томони хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган операцияларни давом эттиради.

Шу билан бирга, АҚШ Марказий қўмондонлиги расмий маълумот тарқатиб, Эрон томонидан учирилган ракеталар АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчисига тегмаганини ва ҳатто унга яқинлашмаганини билдирган.

Расмий манбаларга кўра, айни пайтда минтақа бўйича ҳарбий ва сиёсий вазият диққат билан кузатиб борилмоқда ҳамда қўшимча баёнотлар эълон қилиниши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Исроилдан Эрон бўйича кескин баёнот