date
views 7 460

Таиланддаги икки портлаш натижасида 11 киши жабрланди

Таиланддаги икки портлаш натижасида 11 киши жабрланди

Таиланднинг Паттани вилоятида иккита бомба портлади. Бу ҳақда Bangkok Post'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Биринчи портлаш 30 май, шанба куни маҳаллий вақт билан 22:10да юз берди. Ҳарбийлар кетаётган юк машинаси минани босиши натижасида 21-26 ёш оралиғидаги етти киши жабрланди.

Ярим тунда эса дастлабки ҳодиса юз берган жой яқинида иккинчи портлаш юз берди, бу вақтда ҳудудга портловчи ускуналар бўйича мутахассислар етиб келганди. Ҳодиса натижасида тўрт киши жабрланди, бир киши ҳалок бўлди.

Юз берган ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг