Тиббиётдаги ноёб ҳодиса: 8 ёшли боланинг танасидан “ҳомила ичидаги ҳомила” топилди

1 дақиқа ўқиш2
Тиббиётдаги ноёб ҳодиса: 8 ёшли боланинг танасидан “ҳомила ичидаги ҳомила” топилди

Ҳиндистонда шифокорлар ноодатий тиббий ҳолатга дуч келишди. 8 ёшли Нарендра Кумар узоқ вақт давомида қорин соҳасидаги кучли оғриқлар, қусиш ва сабабсиз вазн йўқотишдан азият чекиб келган. Текширувлар давомида унинг қорин бўшлиғидан таркибида суяклар, сочлар ва тишлар бўлган, оғирлиги 2,5 килограммга етадиган ғайриоддий тўқима массаси аниқланган.

Шифокорларнинг маълум қилишича, ушбу масса боланинг танасида киндик ичагига ўхшаш тузилма орқали жойлашган бўлиб, у туғилганидан бери ривожланиб келган. Тиббий текширувлардан сўнг унга «fetus in fetu», яъни «ҳомила ичидаги ҳомила» ташхиси қўйилган.

Бу тиббиётда ниҳоятда кам учрайдиган туғма ҳолат ҳисобланади. Тахминан ҳар 500 мингта туғилишдан биттасида кузатиладиган ушбу ҳодиса ҳомиладорликнинг дастлабки босқичида эгизак эмбрионларнинг ривожланиши билан боғлиқ. Бунда эмбрионлардан бири иккинчисининг танаси ичида қолиб кетади ва унинг ичида ривожланишда давом этади.

Мазкур ҳолат узоқ вақт давомида сезилмаслиги мумкин. Бироқ ички массанинг катталашиши атрофдаги аъзоларга босим ўтказиб, оғриқ, қусиш ва бошқа аломатларни келтириб чиқаради.

Нарендра ҳам ўз танасида бундай тузилма мавжудлигини узоқ вақт билмаган. Шифокорлар аниқланган массани жарроҳлик йўли билан муваффақиятли олиб ташлашган. Амалиётдан сўнг боланинг аҳволи яхшилангани ва у соғайиб кетгани хабар қилинган.

Ушбу ноёб тиббий ҳолат инсон организмининг ривожланиши билан боғлиқ мураккаб жараёнлар ҳали ҳам олимлар ва шифокорлар учун қанчалик ҳайратланарли эканини яна бир бор кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?