Хитойда тирбандликда турган автомобиль устига улкан харсанг қулаб тушди

1 дақиқа ўқиш2
Хитойда тирбандликда турган автомобиль устига улкан харсанг қулаб тушди

Хитойнинг Сичуан провинциясида юз берган ноодатий ҳодиса йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳайратда қолдирди. Тирбандликда ҳаракатсиз турган автомобиль устига тоғ ёнбағридан улкан тош қулаб тушди. Шунга қарамай, машина ичидаги одамлар жиддий жароҳатларсиз қутулиб қолган.

Воқеа 14 ноябрь куни содир бўлган. Маълум қилинишича, Peugeot 308 русумли седан тирбандлик сабаб йўлда тўхтаб турган пайтда тоғдан узилган катта харсанг унинг орқа қисмига келиб урилган. Кучли зарба автомобилга жиддий шикаст етказган.

Ҳодисанинг энг эътиборли жиҳати шундаки, ҳайдовчи вазиятдан тезда чиқишга муваффақ бўлган. Тош машинага келиб тушганидан сўнг у газни босиб, бошқа қаторга ўтган ва воқеа жойидан узоқлашган.

Бундан ташқари, тош қулашидан бир неча сония олдин автомобиль олдида бир аёл турган. У хавфни ўз вақтида сезиб, улкан харсанг пастга қулашидан аввал хавфсиз жойга қочишга улгурган.

Ҳодиса оқибатида автомобилдагилардан ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда. Бир неча сониялик фарқ ва ҳайдовчининг тезкор ҳаракати катта фожианинг олдини олган бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?