Месси "Vantix Magazine" талқинига кўра 2026 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

1 дақиқа ўқиш19
Месси "Vantix Magazine" талқинига кўра 2026 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси Канаданинг "Vantix Magazine" журнали томонидан 2026 йилнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Бу ҳақда нашрнинг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Месси «Honours 2026» тақдирлаш маросимида «Йил футболчиси» мукофотига лойиқ кўрилган. Аргентиналик футболчи ушбу эътироф учун Килиан Мбаппе, Гарри Кейн, Майкл Олисе ва Ламин Ямал каби футболчилар билан рақобатлашган.

Месси 2026 йилги MLS мавсумида «Интер Майами» сафида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. У 26 та гол билан MLS'нинг энг яхши тўпурари бўлди.

Шунингдек, Месси Аргентина терма жамоаси сафида 2026 йилда 11 та гол уриб, 6 та голли узатмани амалга оширди. У миллий жамоа билан Жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борди. Бироқ ҳал қилувчи баҳсда Аргентина Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Месси мундиалда 8 та учрашувда қатнашиб, 8 та гол ва 4 та голли узатма қайд этди.

Маълумот учун, Месси 2026 йил 31 август куни Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилган эди. У миллий жамоа сафида 2022 йилги Жаҳон чемпионлиги, 2021 ва 2024 йиллардаги Америка Кубоги ғолиблиги ҳамда 2008 йилги Олимпиада олтин медалини қўлга киритган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?