АҚШда самолёт ҳалокати оқибатида уч киши ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш20
АҚШда самолёт ҳалокати оқибатида уч киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Аризона штатида, «Катта Каньон» миллий боғининг Шимолий чеккаси яқинида кичик самолёт ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида бортдаги уч кишининг барчаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда АҚШ Миллий боғлар хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Piper PA-24 Comanche русумли самолёт 15 ноябрь куни кечқурун ҳалокатга учраган. Унинг бортида уч киши бўлган. Самолёт йўқолгани ҳақида шу куни соат 23:30 атрофида Grand Canyon минтақавий алоқа марказига хабар келиб тушган. Ҳаво кемасининг охирги қайд этилган жойи Шимолий чеккадаги Basin ҳудуди бўлган.

Қидирув ишлари 16 ноябрь куни тонгда бошланган. Аризона жамоат хавфсизлиги департаменти самолётни ҳаводан қидиришда инфрақизил тасвирлаш ва тунги кўриш ускуналаридан фойдаланган. Шу куни соат 10:15 атрофида Миллий боғлар хизмати ходимлари самолёт қолдиқлари ва унинг парчаларини Basin ҳудудидан топган. Расмийлар бортда омон қолганлар йўқлигини маълум қилган.

Қидирув-қутқарув ишларида Аризона жамоат хавфсизлиги департаменти, Коконино ва Кейн округларининг қидирув-қутқарув гуруҳлари ҳамда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг қутқарув операцияларини мувофиқлаштириш маркази иштирок этган.

Ҳалокат сабабларини АҚШ Транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши Миллий боғлар хизмати кўмагида ўрганмоқда. Ҳалок бўлганларнинг шахси ҳозирча ошкор этилмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?