Хитойда келин куёвга 12 минг долларлик видеокарта совға қилди

Хитойда бўлажак келин куёвини қимматбаҳо совға билан ҳайратда қолдирди. Қиз унга тахминан 12 минг доллар турадиган ASUS ROG Astral GeForce RTX 5090 видеокартасини тақдим этди. Кутилмаган совға куёвни шу қадар ҳаяжонлантирдики, у кўз ёшларини тўхтата олмади.
Видеода куёвнинг совғани қабул қилиб, уни тўй меҳмонларига мамнуният билан кўрсатаётгани акс этган. Унинг самимий муносабати тасвирланган ролик X ижтимоий тармоғида тезда тарқалиб, фойдаланувчилар эътиборини тортди.
Қизиғи шундаки, RTX 5090 видеокартасини Хитойда топиш осон эмас. Сабаби ушбу модель мамлакатда расман сотилмайди. Шу боис келиннинг бундай совғаси нафақат қимматлиги, балки камёблиги билан ҳам ажралиб турибди.






























Изоҳлар 0
…