Қозоғистоннинг Остона шаҳрида "Bloomberg" телеканалининг идораси очилади. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси бош вазирининг расмий сайтига таяниб Кун.уз хабар берди.
"Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаев АҚШга расмий ташрифи доирасида Нью-Йоркнинг собиқ мэрлари Рудольф Жулиани ва Майкл Блумберг билан учрашди. Музокаралар давомида телекоммуникацион инфратузилма, шунингдек "Остона" халқаро молиявий маркази ривожи соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Остонада "Bloomberg" телеканали ва идораси очилишига доир келишув - ўтказилган учрашувларнинг муҳим натижаси бўлди", - дейилади бош вазир сайтида.
Шунингдек Сагинтаев Chevron, Citigroup, Bloomberg, WR Berkley Group, GE Transportation, OSI Systems, Pfizer, Cisco, Robomatter Inc., центра IBM Watson, Autodesk, Tesla Motors, Bridge WestGroup, Learn Capital, Sound Hound, Uber, Silicon Valley Innovation Center, Google ва Microsoft вакиллари билан учрашди. Улар билан IT-технологиялар, машинасозлик, энергетика, кимё, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати, телекоммуникациялар, келажак транспорти, қурилиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва турмуш сифатини яхшилаш соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Йирик IT-компаниялар билан музокаралар давомида Қозоғистон учун муҳим меморандумлар имзоланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?