Теҳрон Вашингтонга минтақани тарк этиш ҳақида огоҳлантириш берди

Теҳрон Вашингтонга минтақани тарк этиш ҳақида огоҳлантириш берди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШни Яқин Шарқдаги ҳарбийларини олиб чиқиб кетишга чақирди. У бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

“Агар хавфсизликда бўлишни истасангиз, минтақамизни тарк этинг”, — дея таъкидлади Ароқчи.

Унинг сўзларига кўра, Эрон қуролли кучлари ҳар қандай ҳужум ёки таҳдидни жавобсиз қолдирмайди. Шунингдек, Теҳрон ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланишда иккиланмаслигини билдирди.

Аввалроқ АҚШ Ҳормуз бўғози яқинидаги воқеалардан сўнг Эронга зарба берганини маълум қилган, бунга жавобан Эрон АҚШнинг минтақадаги базаларига ҳужум қилгани хабар қилинган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар