Ҳазил қимматга тушди: ит ходимнинг шимини ечиб юборди (видео)

Йўл четида ити билан сайр қилиб кетаётган бир йигит кутилмаганда кулгили воқеа марказида қолди. Ёнидан ўтаётган ходим қўлидаги ўйинчоқ ҳайвон билан уларни қўрқитмоқчи бўлган, бироқ воқеалар у кутгандек ривожланмаган.
Видеода ит ўйинчоқдан чўчиш ўрнига ходим ортидан югуриб кетгани акс этган. Вазият жиддий тус олганини англаган ходим қочишга уринган, аммо ит уни қувиб етиб, шимидан тишлаб торта бошлаган. Оқибатда ходимнинг шимини ечиб юборган.
Ҳодисанинг яна бир кулгили жиҳати шундаки, итнинг югураётганини кўрган йўлакдаги кекса аёл ҳам қўрқиб, воқеа жойидан узоқлашишга ҳаракат қилган. Ушбу ҳолат ҳам видеокузатув тасвирларида акс этган.
Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчилар томонидан ҳазилнинг кутилмаган оқибати сифатида қизғин муҳокама қилинмоқда.






























Изоҳлар 0
…