Москвада ёқилғи чеклови жорий этилди — сабаб нимада?

Москвада ёқилғи чеклови жорий этилди — сабаб нимада?

Россиянинг Москва шаҳрида бир қатор автомобил ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин ва дизел сотувига лимитлар жорий этилди.

Bloomberg нашрининг хабар беришича, айрим АЁҚШларда бир мижозга АИ-92 ва АИ-95 бензини 20 литргача, дизел эса 40 литргача берилмоқда. Йирик компаниялар орасида ҳам турли чекловлар кузатилмоқда: баъзиларида битта бак ёки канистра учун 90 литр, бошқаларида эса 100 литргача ёқилғи сотиш белгиланган.

Аввалроқ айрим тармоқларда жорий этилган чекловлар вақтинча бекор қилингани айтилган бўлса-да, сўнгги ҳафталарда Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам шунга ўхшаш чоралар қўлланмоқда.

Расмийларга кўра, бундай қарорлар ёқилғи таъминотидаги узилишлар фонида қабул қилинган. Хусусан, нефтни қайта ишлаш инфратузилмасига қилинган дрон ҳужумлари ва ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши вазиятни мураккаблаштирган.

Ҳозирда мутасаддилар таъминотни барқарорлаштириш чораларини кўраётгани маълум қилинмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар