Исроил Ғазодаги масжидларга ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда

Исроил Ғазодаги масжидларга ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда

Исроил ҳарбийлари Ғазо секторига навбатдаги ҳаво зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, ҳужумлар оқибатида камида бир нафар фаластинлик ҳалок бўлган, яна 12 нафардан ортиқ киши турли даражада жароҳат олган.

Маълум қилинишича, сўнгги зарбалар натижасида Ғазо шаҳрида жойлашган Ал-Муттақин масжиди вайрон бўлган. Шунингдек, кўчирилган фаластинликлар вақтинча бошпана сифатида фойдаланаётган чодирлар ҳам жиддий зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, 23–24 июль кунлари ҳам Исроил томонидан Ғазонинг марказий қисмидаги Ал-Нур масжидига ҳаво ҳужуми уюштирилган ва ибодат маскани вайрон қилинган эди.

Ҳудуддаги вазият кескинлигича қолмоқда. Қутқарув хизматлари вайроналар остида қолганларни қидириш ишларини давом эттираётган бўлса, халқаро ҳамжамият тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилаётганидан хавотир билдирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар