Дубай ҳукумати аёллар учун “авлодлар бунёдкори” атамасини расман тасдиқлади

Дубай ҳукумати "уй бекаси" атамасини расман "авлодлар бунёдкори" номи билан алмаштирди. Бу ташаббус фарзанд тарбияси, оиладаги кундалик меҳнат ва жамият ривожига ҳисса қўшаётган оналарнинг ўрнини муносиб баҳолаш мақсадида қабул қилинди.
Янги мақом энди Амирликлар шахсий гувоҳномаси, тиббий маълумотлар ва таълимга оид ҳужжатларда ҳам қўлланиши айтилмоқда. Шу тариқа уйда фарзанд тарбияси билан шуғулланаётган аёлларнинг меҳнати расмий ҳужжатларда ҳам алоҳида эътироф этилади.
Бундан ташқари, "авлодлар бунёдкори" мақомига эга аёллар учун махсус молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурларини жорий этиш режалаштирилган. Ушбу чоралар оналарнинг оила ва жамиятдаги меҳнатини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…