Ҳиндистондаги кучли ёмғирлар ва сел оқимида бўғма илон сузиб келиб аҳолини қўрқитиб юборди

Ҳиндистондаги кучли ёмғирлар ва сел оқимида бўғма илон сузиб келиб аҳолини қўрқитиб юборди

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар ортидан юзага келган сел оқимида бўғма илон ҳам оқиб кетди. Ҳодиса акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчилар орасида муҳокамага сабаб бўлди.

Кадрларда илон кучли оқим ичида сузиб бораётганини кўриш мумкин. Сув сатҳи кўтарилгани сабаб жонивор аҳоли яшайдиган ҳудудларга яқинлашиб қолиши мумкинлиги маҳаллий одамларни хавотирга солган.

Илоннинг қаердан оқиб келгани ва кейинчалик қаерга бориб қолгани маълум эмас. У қутқарилгани ёки сувдан мустақил равишда чиқиб кетгани ҳақида ҳам ҳозирча ахборот берилмаган.

Видеони кўрганлар сел пайтида нафақат сув оқими, балки у билан бирга келадиган ёввойи ҳайвонлар ҳам хавф туғдириши мумкинлигини ёзмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар