Хитойда роботлар одамлардан пул сўраб, тиланчилик қилмоқда

Хитойда суратга олингани айтилаётган ноодатий видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унда робот жамоат жойида тиз чўкиб ўтирган ҳолда қўл ишоралари билан одамлардан пул сўраётгандек кўринади.
Энг қизиқ жиҳати шундаки, робот ёнига рақамли тўлов учун QR-код ҳам жойлаштирилган. Бу эса замонавий технологиялар билан “тиланчилик”ни уйғунлаштиргандек таассурот қолдирмоқда. Видеога қўйилган таъсирчан мусиқа эса саҳнани янада драматик қилиб, одамларнинг эътиборини кучайтирган.
Мазкур ҳолат кўплаб фойдаланувчиларни ҳайратга солиб, турли фикр ва тахминларга сабаб бўлмоқда. Айримлар буни маркетинг ёки ижтимоий эксперимент деб баҳолаётган бўлса, бошқалар робот технологияларининг қанчалик тез ривожланаётганига урғу бермоқда.
Шу билан бирга, видео ортида қандай мақсад ётгани — реклама, санъат лойиҳаси ёки шунчаки тажриба экани ҳозирча аниқ эмас.





























Изоҳлар 0
…