Ҳиндистонда ҳарбий самолёт қўниш вақтида бир неча бўлакка парчаланди

Ҳиндистонда ҳарбий самолёт қўниш вақтида бир неча бўлакка парчаланди

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий ҳудудида An-32 русумли ҳарбий-транспорт самолёти қўниш вақтида ҳалокатга учради.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида экипажнинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлган. Иккинчи учувчи эса тирик қолган.

Маҳаллий ОАВ тарқатган кадрларда самолёт ерга қаттиқ урилгани ва бир неча бўлакка парчалангани акс этган.

Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда. Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳалокат сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар