Дунёдаги энг кучли университетлар рўйхати эълон қилинди

Жаҳон университетлари рейтинги маркази (CWUR) 2025–2026 йиллар учун дунёнинг энг яхши 1000 та олий таълим муассасаси рўйхатини тақдим этди.
Янги рейтингда биринчи ўринни яна АҚШнинг Гарвард университети эгаллади. Кучли ўнталикдан асосан Америка ва Буюк Британия университетлари жой олган. Жумладан, Стэнфорд университети, Массачусетс технология институти, Кембриж ва Оксфорд университетлари, шунингдек, Йел, Пенсилвания ва Колумбия университетлари ҳам юқори ўринларни эгаллади. Ўнталикни Калифорния технология институти якунлаб берди.
Мутахассислар таъкидлашича, етакчи университетлар билан қолганлари ўртасидаги фарқ тобора ортиб бормоқда. Бунда асосий омил — илмий тадқиқотлар ва инновацион фаолият ҳисобланади.
Янги рўйхатга 60 дан ортиқ давлат университетлари киритилган. Уларнинг катта қисми АҚШ, Хитой ва Буюк Британия ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, Жанубий Корея, Италия, Испания, Канада ва Австралия каби давлатлар ҳам муносиб ўрин эгаллаган.
Афсуски, мазкур рейтингдан Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўрин олмаган.
Қайд этилишича, рейтингни шакллантиришда таълим сифати, битирувчиларнинг ишга жойлашиш даражаси, илмий ишлар сони ва уларнинг таъсири каби мезонлар асос қилиб олинган.





























Изоҳлар 0
…