Сунъий дум тақилган товуқлар юриши билан ҳаммани ҳайратга солди

Америкалик ютубер товуқлар учун махсус сунъий кибердум яратди. Қурилма қушларнинг ташқи кўринишини динозаврларга ўхшатиш билан чекланмай, уларнинг юриш тарзига ҳам таъсир қилди. Кибердум тақилган товуқлар гавдасини бошқача тутиб, қадимги динозаврларни эслатувчи ҳаракатлар қила бошлади.
Биологик жиҳатдан қушлар динозаврлар билан бевосита боғлиқ ҳисобланади. Эволюция жараёнида уларнинг танаси ўзгариб, узун думи йўқолган. Сунъий думнинг оғирлиги эса товуқ танасининг оғирлик марказини орқа томонга силжитади.
Мувозанатни сақлаш учун товуқлар гавда ҳолатини ўзгартиради ва оёқларини одатдагидан бошқача босади. Натижада уларнинг юриши динозаврлар ҳаракатини эслатади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…