Қамоқдан қутулиш учун урушда қатнашган қашқадарёлик жароҳат билан Ўзбекистонга қайтди

Қамоқдан қутулиш учун урушда қатнашган қашқадарёлик жароҳат билан Ўзбекистонга қайтди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи фуқаро 2024 йилда ишлаш мақсадида «Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия» йўналиши орқали Россия Федерациясига йўл олган.

Маълумотларга кўра, у 2025 йил 15 март куни Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноятда гумон қилиниб қўлга олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Терговдан озод этилиш ҳамда юқори маош ваъдалари эвазига мазкур шахс Россия ва Украина ўртасидаги қуролли можарода Россия томонида иштирок этиш бўйича ҳарбий шартномани имзолаган. Кейинчалик у Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларга жалб этилган.

Ҳарбий хизмат давомида, 2025 йил сентябрь ойида дрондан ташланган снаряд портлаши оқибатида унинг танасининг турли қисмлари жароҳатланган. Шундан сўнг у Ростов шаҳридаги ҳарбий госпиталга жойлаштирилиб, бир неча ҳафта даволанган.

Октябр ойида эса у госпиталдан қочиб чиққан ва Россия ҳудудини тарк этиб, Қозоғистонга ўтган. Кейин эса Қозоғистондан Ўзбекистонга оқиб ўтувчи канал орқали давлат чегарасидаги сим тўсиқларни ноқонуний кесиб ўтиб, мамлакат ҳудудига қонунга хилоф равишда кирган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар