Келин тўйни бекор қилиб, ўша куниёқ бошқасига турмушга чиқди

Ҳиндистонда тўй маросими бошланишига саноқли дақиқалар қолганида кутилмаган воқеа юз берди. Келин куёв томонининг айрим меҳмонлари маст ҳолда тўйга келиб, аёлларга нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатлар қилганидан сўнг никоҳни бекор қилишга қарор қилган.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, келин ва унинг оила аъзолари бундай ҳолатни куёв томонга нисбатан ҳурматсизлик ва жиддий муаммо сифатида баҳолаган. Шу сабабли тўй маросими дарҳол тўхтатилган.
Энг қизиғи, келиннинг қариндошлари ўша куннинг ўзида унга бошқа куёв топишга муваффақ бўлган. Кечга бориб эса айнан ўша тўйхонада янги никоҳ маросими ўтказилиб, келин бошқа йигит билан турмуш қурган.
Бундан ташқари, келин томон биринчи куёвнинг оиласи устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расмий шикоят билан мурожаат қилган. Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, кўплаб фойдаланувчилар келиннинг ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилганини қўллаб-қувватламоқда.






























Изоҳлар 0
…