Россиядан 6 ойда қанча мигрант депортация қилинди?

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияда миграция қонунчилигини бузган 43 минг 700 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 65,5 фоизга ошган.
Бу ҳақда 29 июль куни Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ўзининг Мах ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Володиннинг таъкидлашича, 2025 йилгача мигрантларни депортация қилиш фақат суд қарори асосида амалга оширилган. Бироқ 2025 йил феврал ойида кучга кирган федерал қонунга мувофиқ, Россия Ички ишлар вазирлигига айрим ҳолларда суд қарорисиз ҳам мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколати берилган.
Шунингдек, у 2024 йилдан буён Давлат думаси миграция тизимини такомиллаштиришга қаратилган жами 32 та федерал қонунни қабул қилганини қайд этди. Мазкур ўзгаришлар хорижий фуқаролар устидан назоратни кучайтириш ҳамда миграция соҳасидаги тартибни мустаҳкамлашга қаратилгани таъкидланди.






























Изоҳлар 0
…