Она дельфиннинг 6 кунлик мотами кўнгилларни ларзага солди

Ғарбий Австралия соҳиллари яқинида она делфин нобуд бўлган боласини олти кун давомида сув юзасида кўтариб сузаётгани камераларга муҳрланди. Кузатув олиб борган денгиз биологларининг маълумотларига кўра, она делфин бу вақт давомида боласини бир лаҳза ҳам тарк етмаган. Шунингдек, подадаги яна 14 га яқин делфин унинг атрофида сузиб, мотам тутаётган онага ҳамроҳлик қилган.
Ҳинд океанида табиатнинг энг таъсирли лаҳзаларидан бири кузатилди. Ғарбий Австралия соҳиллари яқинида она дельфин нобуд бўлган боласини олти кун давомида сув юзасида кўтариб сузаётгани камераларга муҳрланди.
Кузатув олиб борган денгиз биологларининг маълумотларига кўра, она дельфин бу вақт давомида боласини бир лаҳза ҳам тарк этмаган. Энг эътиборлиси, подадаги яна 14 га яқин дельфин ҳам унинг атрофида сузиб, гўё мотам тутаётган онага ҳамроҳлик қилган.
Олимларнинг таъкидлашича, дельфинлар сайёрадаги энг ижтимоий ва ҳиссиётга бой сутэмизувчилардан бири ҳисобланади. Улар мураккаб оилавий алоқаларни шакллантиради, бир-бирини танийди, ҳамкорлик қилади ва айрим ҳолатларда яқинини йўқотганида қайғу аломатларини намоён этади.






























Изоҳлар 0
…