Беҳзод Мирзаев ва Заҳро Мирзаева Умра зиёратини адо этмоқда (видео)

Беҳзод Мирзаев ва Заҳро Мирзаева Умра зиёратини адо этмоқда (видео)

Ўзбек санъатининг таниқли вакиллари — актёр Беҳзод Мирзаев ва актриса Заҳро Мирзаева айни кунларда муборак Умра зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонида бўлиб турибди.

Санъаткорлар муқаддас Макка шаҳрида ибодатларни адо этар экан, сафар давомида олинган сурат ва видеоларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида улашди. Ушбу лавҳалар мухлислар томонидан илиқ кутиб олиниб, уларга эзгу тилак ва дуолар йўлланмоқда.

Умра сафари актёр ва актриса учун унутилмас таассуротларга бой бўлиб, улар муқаддас масканларда ибодат ва зиёрат амалларини сидқидилдан бажармоқда.

Аллоҳ таоло уларнинг ибодатларини даргоҳида қабул этиб, эзгу ниятларини рўёбга чиқарсин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар