Юздаги ҳуснбузарни сиқди — бир зумда ўлим хавфига дуч келди

1 дақиқа ўқиш398
Юздаги ҳуснбузарни сиқди — бир зумда ўлим хавфига дуч келди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Бразилиялик блогер ва модел Виллиан Силва мўйлови яқинидаги яллиғланган ҳуснбузарни сиққач, юзи кучли шишиб, шифохонага ётқизилди.
  • Шифокорлар инфексия миягача тарқалиб, менингит каби ҳаёт учун хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкинлигини айтди.
  • Дерматолог Данижела Кавалканте де Алмейда Манжани бурун ва оғиз бурчаклари оралиғидаги ҳудуд қон томирлари бош мия тузилмалари билан боғлангани учун «ўлим учбурчаги» деб аталишини тушунтирди.

Бразилиялик блогер ва модел Виллиан Сильва оддий ҳуснбузарни сиқиш қандай хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ўз мисолида кўрсатди. Ижтимоий тармоқларда Ken de CG номи билан танилган блогер мўйлови яқинидаги яллиғланган ҳуснбузарни сиққанидан сўнг шифохонага ётқизилган.

Унинг айтишича, аввал яллиғланган тукни олиб ташлаган, шундан кейин ҳуснбузарни сиққан. Орадан кўп ўтмай юзи кучли шишиб кетган ва аҳволи оғирлашган. Шифокорлар эса инфекция жиддий асоратларга сабаб бўлиши мумкинлигини билдирган.

Виллиан Сильванинг сўзларига кўра, инфекция энг оғир ҳолатда миягача тарқалиши эҳтимоли мавжуд бўлган.

«Бу ҳуснбузар туфайли юзим қаттиқ шишди. Менингит хавфи пайдо бўлди. Бу эса мияга таъсир қилиб, ҳаёт учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин эди», — дейди блогер.

Дерматолог Данижела Кавалканте де Алмейда Манжанининг тушунтиришича, бурун билан оғиз бурчаклари оралиғидаги ҳудуд тиббиётда «ўлим учбурчаги» деб аталади. Чунки ушбу қисмдаги қон томирлари бош мия тузилмалари билан бевосита боғланган бўлиб, инфекция тез тарқалиши хавфини оширади.

Мутахассиснинг таъкидлашича, яллиғланган ҳуснбузарни сиқиш натижасида бактериялар тўқималарга чуқурроқ кириши мумкин. Бу эса каверноз синус тромбози, менингит, мия абсцесси ёки сепсис каби оғир асоратларга сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Ҳозирда Виллиан Сильва даволанишни давом эттирмоқда. У бошидан кечирган воқеадан кейин ижтимоий тармоқларда ҳуснбузарларни ўзбошимчалик билан сиқиш хавфи ҳақида одамларни огоҳлантиришга қарор қилган.

«Оддий ҳуснбузарни сиққаним учун ҳаётимдан айрилишимга оз қолди», — дейди блогер.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?