Швейцарияда бойлар учун махфий ер ости омборлари қурилмоқда

1 дақиқа ўқиш147
Швейцарияда бойлар учун махфий ер ости омборлари қурилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Швейсариянинг Алп тоғларидаги Брюниг массивида ўта бой инсонларнинг қимматбаҳо буюмларини сақлаш учун қарийб 20 та ер ости омбори қурилмоқда ва лойиҳа келаси йилдан ишга туширилиши режалаштирилган.
  • Иншоотларда санъат асарлари, қимматбаҳо металлар, коллексион автомобиллар ва ноёб винолар сақланади, кириш эса бир неча босқичли назорат орқали амалга оширилади.

Швейцариянинг Алп тоғларида ўта бой инсонларнинг қимматбаҳо буюмларини хавфсиз сақлашга мўлжалланган ер ости омборлари барпо этилмоқда. Янги лойиҳа келаси йилдан ишга туширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Point.md хабар берди.

Лойиҳа ишлаб чиқувчиси Томас Гассернинг маълум қилишича, Швейцария марказидаги Брюниг массивида қарийб 20 та ер ости омбори жиҳозланади. Махсус иншоотларда санъат асарлари, қимматбаҳо металлар, коллекцион автомобиллар ва ноёб виноларни сақлаш имкони бўлади.

Ер ости омборларига кириш қатъий назорат қилинади. Аввало ташриф буюрувчилар назорат-ўтказиш пунктидан ўтади, кейин эса бир нечта қўшимча текширувлардан ўтказилади. Хавфсизлик тизимининг аниқ тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Бир омборнинг ижараси миллион франкдан бошланади

Лойиҳага кўра, ҳар бир ғордан фойдаланиш ҳуқуқи 99 йилга ижарага берилади. Нархлар 1 миллион Швейцария франкидан, яъни тахминан 1,07 миллион евродан бошланади.

Лойиҳа муаллифлари бундай хизматга талаб юқори эканини таъкидламоқда. Айрим бой мижозлар ҳатто иншоотлардан фойдаланиш ҳуқуқини олдиндан сотиб олишга улгурган.

Томас Гассернинг айтишича, айрим бадавлат шахслар ўз активлари ва қимматли буюмларининг бир қисмини хавфсиз ва ишончли жойда сақлашга ҳаракат қилмоқда. Унинг фикрича, илгари хавфсиз ҳудуд сифатида қаралган Дубайнинг жозибадорлиги борасидаги қарашлар ҳам ўзгариб бормоқда.

Эски ҳарбий бункерлар ҳам қайта ишлатилиши мумкин

Швейцарияда қимматбаҳо буюмларни сақлаш учун эски ҳарбий бункерлардан фойдаланиш амалиёти аввал ҳам мавжуд бўлган. Мамлакатнинг тоғли ҳудудларида қурилган бундай иншоотлар юқори даражадаги ҳимояси билан ажралиб туради.

Айни пайтда Швейцария армияси “Россия таҳдиди” шароитида айрим эски бункерларни яна фойдаланишга қайтариш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Хусусан, улардан ўқ-дорилар ва бошқа зарур буюмларни сақлаш мақсадида фойдаланиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Шу тариқа, бир вақтлар ҳарбий мақсадларда қурилган Швейцариянинг ер ости иншоотлари энди нафақат хавфсизлик, балки бой шахсларнинг қимматбаҳо активларини сақлаш учун ҳам талаб юқори бўлган жойларга айланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?