Абдуқодир Ҳусанов оғир жудоликка учради

"Манчестер Ситй" ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси Ҳусан Ҳошимович вафот этди. Бу ҳақда "Бунёдкор" футбол клуби расмий саҳифасида маълум қилди. Марҳум "Бунёдкор" У-19 жамоаси бош мураббийи Ҳикмат Ҳошимовнинг отаси эди. Ҳусан Ҳошимовичнинг оиласи ўзбек футболига муносиб ҳисса қўшган.
"Manchester City" ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси Ҳусан Ҳошимович вафот этди. Бу ҳақда "Бунёдкор" футбол клуби ўзининг расмий саҳифаси орқали маълум қилди.
Марҳум "Бунёдкор" У-19 жамоаси бош мураббийи Ҳикмат Ҳошимовнинг отаси бўлиб, оиласи ўзбек футболига муносиб ҳисса қўшган. Унинг фарзанди ҳам бир вақтлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп сурган бўлса, набираси Абдуқодир Ҳусанов бугунги кунда Европанинг нуфузли клубларидан бири — "Manchester City" сафида муваффақиятли фаолият олиб бориб, мамлакатимиз шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилмоқда.
Марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, уларга сабр-тоқат тилаймиз. Оллоҳ раҳматига олган бўлсин.































Изоҳлар 0
…