Райҳон Уласенова ўғлини уйлантирди: тўйдан видеолар тарқалди

Бугун, 7 август куни таниқли актриса Райҳон Уласенованинг ўғли Азизбек ҳамда келини Азизахоннинг никоҳ тўйи тантанали равишда бўлиб ўтмоқда.
Тўй оқшомидан олинган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчиларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди. Лавҳаларда тантананинг юқори савияда ташкил этилгани, миллий урф-одатларга уйғун ва файзли муҳитда ўтаётгани акс этган.
Мазкур қувончли маросимда ўзбек санъати ва маданияти вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Хусусан, Малика Равшанова, Раъно Шодиева ҳамда бошқа кўплаб таниқли санъаткорлар тўй меҳмонлари сафидан жой олган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолар остида мухлислар ёш оилага бахт-саодат, узоқ умр тилаб, Райҳон Уласенова хонадонини ушбу қувончли кун билан самимий табрикламоқда.






























Изоҳлар 0
…