50 ёшдан ошган аёллар ҳам она бўлди: Ўзбекистонда янги статистика

50 ёшдан ошган аёллар ҳам она бўлди: Ўзбекистонда янги статистика

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки олти ойида 373 мингдан ортиқ тирик туғилиш қайд этилди. Уларнинг 6,4 мингдан ортиғи 40 ёш ва ундан катта аёллар ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, январ–июн ойларида жами 373 389 та чақалоқ дунёга келган. Туғилишлар оналарнинг ёш гуруҳлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

  • 25 ёшгача — 147 355 нафар;

  • 25–39 ёш — 219 588 нафар;

  • 40 ёш ва ундан катта — 6 446 нафар.

  • Шундан 50 ёш ва ундан катта аёллар томонидан 8 та туғилиш қайд этилган.

Демак, ярим йил давомида Ўзбекистонда 40 ёшдан ошган аёллар томонидан 6 мингдан зиёд чақалоқ дунёга келтирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар