Она 6 ёшли қизини қутқариш учун олов ичига кирди

Она 6 ёшли қизини қутқариш учун олов ичига кирди

Туркиянинг Ардаҳан вилояти Дамал туманида қўрада ёнғин чиқиб, 6 ёшли қиз T. Erensayın бино ичида қолиб кетди. 40 ёшли Özgül Kaya Erensayın қизини қутқариш учун ҳеч иккиланмай аланга орасига кирди. Бу ҳақда Haber7 хабар берди.

Маълум бўлишича, ёнғин Бурмадере қишлоғининг Ағяр яйловидаги қўрада печ ёқилганидан кейин бошланган. Аёл бир муддатга ташқарига чиққанида ичкаридан тутун чиқаётганини пайқаган. Қизининг ҳамон ичкарида эканини англагач, уни қутқариш учун ёнаётган бинога кирган.

Она қизини ташқарига олиб чиқишга муваффақ бўлган. Бироқ қутқарув вақтида унинг юз ва қўлларида иккинчи даражали куйишлар юзага келган. 6 ёшли қизнинг ҳам юз ва қўллари куйган.

Она ва қиз Эрзурум шаҳар шифохонасининг Куйишларни даволаш марказига етказилиб, даволанишга олинган. Сўнгги хабарларга кўра, уларнинг аҳволи яхши.

Yuzi va qo'llari bint bilan o'ralgan bemor kasalxona karavotida yotibdi.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар