8 ёшли қиз бошлаган иш 15 йилда катта хайрияга айланди

8 ёшли қиз бошлаган иш 15 йилда катта хайрияга айланди

Австралияда 8 ёшли қизнинг оддий саволи онасини хайрли иш бошлашга ундади. Орадан 15 йил ўтиб, бу ташаббус юзлаб оилаларга ёрдам бераётган йирик хайрия ташкилотига айланди.

Ҳодиса Сиднейнинг шимоли-ғарбида яшаган Линда Стрикленд ва унинг қизи Кэссиди ҳаётида юз берган. Бир куни қиз уй орқасидаги ахлат қутисидан овқат қидираётган одамни кўриб қолиб, онасидан нега кимдир шу даражада оч қолиши мумкинлигини сўраган.

Шундан сўнг она-қиз уйда овқат тайёрлаб, уни контейнерларга жойлашди ва яқин атрофдаги боғда бошпанасиз яшаётган инсонларга тарқата бошлади. Бу кичик ташаббус 2011 йилда Hawkesbury’s Helping Hands хайрия ташкилотига асос солинишига сабаб бўлди.

Бугун эса ташкилот омбори орқали юзлаб инсонларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва кундалик эҳтиёж учун зарур буюмлар етказиб берилмоқда. Айниқса, Рождество ва табиий офатлар пайтида ташкилот бир кунда 20–30 паллетгача маҳсулот тарқатади.

Қизиғи, хайрия ёрдамига муҳтожлар орасида нафақат бошпанасизлар, балки ўзини ўзи таъминлайдиган, аммо кундалик харажатларни қоплашда қийналаётган оилалар ҳам кўпайган.

Линда Стрикленд эса бу ишни давом эттириб, яна камида 15 йил жамоага хизмат қилиш ниятида эканини айтган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар