Дунёдаги энг бахтли сайёҳлик манзили маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш304
Дунёдаги энг бахтли сайёҳлик манзили маълум бўлди

Португалия пойтахти Лиссабон саёҳат қилиш учун дунёдаги энг бахтли манзил деб топилди. Бу хулоса 47 та шаҳар қамраб олинган Holiday Happiness Index тадқиқоти натижасида маълум бўлди.

Рейтингни “BookRetreats” платформаси тайёрлаган. Унда сайёҳларнинг кайфияти ва фаровонлигига таъсир қилувчи қуёшли кунлар, яшил ҳудудлар, пиёда юриш имконияти, соғлом овқатланиш ва уйқу каби омиллар ҳисобга олинган.

Лиссабон айниқса соғлом овқатланиш имкониятлари билан ажралиб турган. Шаҳардаги ресторанларнинг қарийб 10 фоизи соғлом таомлар тоифасига киритилган. Бу кўрсаткич рейтингда иккинчи энг юқори натижа бўлган.

Шаҳар пиёда сайр қилиш учун ҳам қулай деб баҳоланган. Лиссабон ихчамлиги ва манзарали кўчалари билан сайёҳларга шаҳарни пиёда кашф этиш имконини беради.

Яна бир қизиқ жиҳати — Лиссабонда ҳар бир аҳолига ўртача 49 квадрат метр яшил ҳудуд тўғри келади. Шаҳар йилига тахминан 2828 соат қуёш нури олади.

Рейтингда Лиссабондан кейин Хельсинки ва Орландо шаҳарлари жойлашган. Кучли ўнликдан Афина, Эдинбург, Мадрид, Вена, Будапешт, Осло ва Вильнюс ҳам ўрин олган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?