23 сентябрь куни айрим ҳудудларда иссиқ 37 даражага етади

Ўзгидромет 23 сентябрь, чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудларида кутилаётган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида эса ҳаво бироз булутли бўлиши, ёғингарчилик кузатилмаслиги кутилмоқда. Пойтахтда кечаси ҳаво ҳарорати 16–18 даража, кундузи эса 30–32 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.






























Изоҳлар 0
…