Россияда савдо марказида ёнғин чиқди: одамлар деразадан сакради

Россияда савдо марказида ёнғин чиқди: одамлар деразадан сакради

Россиянинг Стерлитамак шаҳридаги машҳур “Солнечный” савдо-хизмат кўрсатиш мажмуасида 22 сентябрь куни кучли ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳатланган.

Ёнғин ғиштдан қурилган тўрт қаватли бинода юз берган. Мажмуа ҳудудидан 17 киши эвакуация қилинган.

Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин вақтида бино ичида кучли тутун пайдо бўлган. Айрим одамлар қутулиш учун юқори қаватлардан дераза орқали чиқишга мажбур бўлган. Уларни кўчадаги фуқаролар ва савдо мажмуаси ходимлари қутқаришга ҳаракат қилган.

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиладан уч опа-сингил борлиги хабар қилинди. Жабрланганлар шифохонага етказилган, улардан айримларининг аҳволи оғир.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ёнғин хавфсизлиги учун масъул шахслар ҳаракатлари текширилмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар