Бешариқда аёл 3 нафар фарзанди билан уйга киритилди

Бешариқда аёл 3 нафар фарзанди билан уйга киритилди

Ҳаётда оилавий турли вазиятлар, келишмовчиликлар ва синовлар бўлиши мумкин. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам фарзандлар кўчада қолмаслиги, аёл ва болаларнинг бошпанаси бўлиши керак.

Бешариқ туманида ҳам шундай ҳолатлардан бири Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари аралашуви билан ижобий ҳал этилди.

Ижро ҳаракатлари давомида 3 нафар фарзанди билан яшаб келаётган аёл ўзининг келинлик уйига киритилиб, яшаш ҳуқуқи таъминланди.

Зеро, фарзанд учун энг муҳими — унинг бошпанаси, хотиржамлиги ва эртанги кунига ишончидир.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар