84 ёшли аёл ҳар ой 2000 км йўл босиб, кийим тарқатади

1 дақиқа ўқиш184
84 ёшли аёл ҳар ой 2000 км йўл босиб, кийим тарқатади

Австралиянинг Ғарбий қисмида яшовчи 84 ёшли Барбара Кэрролл ҳар ой минглаб километр йўл босиб, узоқ ҳудудлардаги эҳтиёжмандларга кийим-кечак етказиб бермоқда.

Доннибрук шаҳрида истиқомат қилувчи Барбарани маҳаллий аҳоли «Нэн Барб» деб атайди. У ўзининг хайрия дўконида тўпланган кийимларни машинасига жойлаб, Австралиянинг олис ҳудудларига йўл олади. Унинг сафарлари ойига 2000 километрдан ошиб кетади.

Барбара кийимларни Карнарвон, Ньюман, Наллагайн ва Руборн каби чекка ҳудудлардаги хайрия ташкилотлари ҳамда аёллар бошпаналарига тарқатади. Улар орасида аёллар ва эркаклар кийимлари, болалар кийимлари ҳамда кўрпалар бор.

Унинг айтишича, бу ишдан мукофот ёки тан олинишни кутмайди. Унинг учун муҳтож инсонга ёрдам бериш оддий инсоний бурч ҳисобланади.

Қизиғи, Барбаранинг ўзи ҳам Наллагайнда катта бўлгани сабабли, бу ҳудудлардаги одамлар билан алоқаси жуда яқин. Маҳаллий аҳоли уни «фаришта» деб атаб, меҳри ва ёрдамини юқори қадрлайди.

Ҳозир унинг сафарларини янада кенгайтириш учун маҳаллий аҳоли каттароқ юк машинаси олиб бериш мақсадида маблағ йиғмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?