5-синф ўқувчиси отасининг Tracker автомобилини бошқарди
1 дақиқа ўқиш128

Фарғона вилоятининг Сўх туманида 5-синф ўқувчиси отасига тегишли Tracker автомобилини бошқаргани аниқланди.
Маълум бўлишича, 11-мактабнинг 5-синфида таҳсил олувчи бола автомобиль ҳайдаб ҳаракатланган. Ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан сўнг маълум бўлган.
Тегишли хизматлар томонидан автомобиль тўхтатилиб, жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳолат юзасидан боланинг отасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқаргани йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига зид бўлиб, ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…