12:32 / 21.06.2017
6 044

Туркманистон президенти бир мингдан ортиқ қамалганларни авф этди

Туркманистон президенти бир мингдан ортиқ қамалганларни авф этди
Туркманистонда 1029та қамалганлар озод этилдилар. Расмий ахборотга кўра, Туркман фуқароларининг бундан кейинги жазони ўташдан навбатдаги авф этиш қутлуғ Рамазон ойининг чексиз қудрат кечаси мусулмон байрами (Gadyr gijesi)га тўғрилаб ташкил этилган.

16 июнда имзоланган авф этиш тўғрисидаги Фармон билан биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларига мамлакат президенти авф этилган одамларни яқин орада уйларига бориб қайтишларини таъминлаш топширилган.

«Президент Қурбонгули Бердимуҳамедов шунингдек вилоят, туманлар бошлиқларига ва бошқа раҳбарларга авф этилган шахслар ўзининг ҳалол меҳнати билан айбларини ювишлари ҳамда мамлакатнинг ривожланишида фаол иштирок этишлари мақсадида уларни ишга жойлаштириш бўйича чоралар кўришни топширди», - дейилади расмий хабарномада.

Кузатувчилар ва қамоқдагиларнинг ўзларининг гапларига кўра, қамоқдан озод этилганидан кейин собиқ маҳбуслар ишга жойлашиш борасида катта қийинчиликка учрамоқдалар ва шунингдек полиция ва маҳаллий ҳукумат томонидан сиқувга олинмоқдалар.

«Prison policy initiative» ташкилотининг ҳисоботига кўра, Туркманистон жаҳоннинг 170 та мамлакати орасида аҳоли жон боши ҳисобига нисбатан қамоққа олинганларнинг сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон президенти бир мингдан ортиқ қамалганларни авф этди