Ҳиндистонлик депутат қизининг тўйи учун қамоқдан вақтинча озод қилинди

Дунё2 дақиқа ўқиш6
Ҳиндистонлик депутат қизининг тўйи учун қамоқдан вақтинча озод қилинди

Ҳиндистонда маҳаллий депутат қизининг тўйини мисли кўрилмаган дабдаба ва катта тантана билан нишонлади. Беш кун давом этган маросимга 400 мингга яқин одам ташриф буюрди. Текин овқатланиш истагида келган минглаб меҳмонлар сабабли ҳудудда улкан тирбандликлар ҳам юзага келди. Айрим автомагистралларда навбатдаги автомобиллар оқими 10 километргача чўзилди. Бу ҳақда Khaleej Times хабар берди.

Ҳодиса Ҳиндистоннинг энг қашшоқ штатларидан бири ҳисобланган Биҳарда содир бўлди. Маҳаллий депутат Анант Сингҳ қизининг тўйини катта миқёсда ташкил этиб, унга юз минглаб меҳмонларни таклиф қилди. Беш кун давом этган байрам учун ажратилган майдон 2,5 гектарни ташкил этди.

Маълум қилинишича, тантанага келганлар орасида нафақат келин-куёвни қутлаш ва оилага яхши тилаклар билдиришни истаганлар, балки бепул таомлардан баҳраманд бўлиш учун ташриф буюрган минглаб одамлар ҳам бўлган. Меҳмонларни қабул қилиш ва тадбирни ўтказиш учун олтита вертолёт майдончаси қурилган. Шунингдек, 300 та ошхона ташкил этилиб, у ерда 500 га яқин ошпаз 150 дан ортиқ турдаги таомларни тайёрлаган.

Тўйнинг яна бир эътиборга молик жиҳати куёвнинг маросимга кириб келиши бўлди. У юзлаб автомобиллардан иборат кортеж ҳамроҳлигида ретро кабриолетда тўй майдонига етиб келган. ОАВ маълумотларига кўра, келин-куёвга берилган қимматбаҳо совғалар орасида Land Rover Defender русумли йўлтанламас автомобил ҳам бўлган.

Байрамга қизиқиш шу қадар юқори бўлганки, тантанани томоша қилиш учун келган айрим одамлар ҳатто дарахтлар ва электр устунларига чиқиб олган. Анант Сингҳ яшайдиган қишлоқ ва унга туташ ҳудудлардан автомобиллар, мотоцикллар, велосипедлар ҳамда пиёдалар оқими тинимсиз давом этган. Натижада автомагистралларда 10 километргача чўзилган тирбандликлар юзага келган.

Тантанали маросимда фақат оддий фуқаролар эмас, балки сиёсий доира вакиллари ҳам қатнашган. Хусусан, штат ассамблеяси раиси, шунингдек, маҳаллий ва миллий миқёсда танилган бир қатор сиёсатчилар ҳам тўй меҳмонлари сафидан жой олган.

ОАВ ҳисоб-китобларига кўра, бундай улкан тўй маросимини ўтказиш учун тахминан 6,5 миллион фунт стерлинг, яъни 8 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган.

Қайд этиш жоизки, келиннинг отаси Анант Сингҳнинг ўзи ҳам бир қатор жиноий ишлар бўйича тергов марказида турибди. Унга нисбатан қотиллик ва товламачилик каби жиноятлар билан боғлиқ йигирмадан ортиқ иш мавжуд. Депутат қизининг тўйини ўтказиш мақсадида қамоқдан вақтинча гаров эвазига озод қилинган. Мавжуд маълумотларга кўра, сиёсатчи келаси ҳафта яна қамоқхонага қайтиши керак.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Ўзбекистон
    Шавкат Мирзиёев Осиё велоспорт конфедерациясининг олий мукофоти билан тақдирланди
  2. Дунё
    Хитойда имтиҳонда кўчиришга қарши ғайриоддий усул қўлланмоқда (видео)
  3. Ўзбекистон
    Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда?
  4. Дунё
    Жанубий Кореяда 70 ёшли аёл биринчи синфга ўқишга кирди
  5. Спорт
    Халқаро велосипедчилар иттифоқи президенти Давид Лаппартьян Тошкентга ташриф буюрди
  6. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда уй ва чорва ҳайвонларини рўйхатга олиш мажбурий этиб белгиланди
  7. Спорт
    Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионлиги баҳси олдидан ўзини қандай тутгани маълум бўлди
  8. Спорт
    Италия U-17 бош мураббийи Ўзбекистон U-17 устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди
  9. Спорт
    Жавоҳир Синдаров учун Женевага махсус ўзбек ошпазлари таклиф этилди
  10. Дунё
    Тож Маҳал атрофида юзлаб маймунлар тўпланди: сайёҳлар хавф остида (видео)