Роботга ўхшатилган миллиардернинг рафиқаси: унинг ҳаракатлари интернетда қизғин муҳокамада

Роботга ўхшатилган миллиардернинг рафиқаси: унинг ҳаракатлари интернетда қизғин муҳокамада

Dell Technologies компанияси раҳбари Майкл Деллнинг рафиқаси Сюзан Делл Оқ уйга ташрифи ортидан ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

7 октябрь куни Dell оиласи АҚШ президенти Дональд Трамп билан болалар учун мўлжалланган 6,25 миллиард долларлик хайрия ташаббуси ҳақида гаплашди. Учрашувда Сюзаннинг ўзини тутиши ва ҳаракатлари интернет фойдаланувчиларининг диққатини тортди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони томоша қилган айрим фойдаланувчилар унинг ҳаракатларини ноодатий деб баҳолаб, ҳатто уни роботга ўхшатишди. Бошқалар эса Сюзан Деллнинг эски ва янги суратларини таққослаб, унинг ташқи кўринишидаги ўзгаришларни муҳокама қилди. Айримлар пластик жарроҳлик амалиётлари ҳақида ҳам тахминлар билдирди.

Бироқ Сюзан Деллнинг робот экани ёки пластик операция қилдирганига оид даъволарни тасдиқловчи ишончли далиллар мавжуд эмас. Шу сабабли бу фикрлар ижтимоий тармоқлардаги тахминлардан нарига ўтмайди.

Қайд этиш жоизки, Сюзан ва Майкл Деллнинг ташрифи болалар учун жамғарма ҳисобларини молиялаштириш ташаббуси билан боғлиқ бўлган. Уларнинг хайрия ваъдаси 6,25 миллиард долларни ташкил этади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар