Оддий чақмоқ эмас: Францияда осмон узра ноёб қизил спритлар суратга олинди

Франциянинг Корсика оролида фотограф табиатнинг камдан-кам кузатиладиган ҳодисаларидан бири — қизил спритларни тасвирга туширди. Қишлоқ узра намоён бўлган ёрқин қизил чақнашлар осмоннинг ўзига хос манзарасини ҳосил қилган.
Қизил спритлар — кучли момақалдироқли бўронлар устида, тахминан 40–90 километр баландликда пайдо бўладиган қисқа муддатли электр ёруғлик ҳодисасидир. Улар одатий чақмоқлардан фарқли равишда булутлар ичида эмас, балки атмосферанинг юқори қатламларида юзага келади. Бу ҳодиса жуда қисқа давом этгани сабабли уни кўз билан илғаш ва камерага муҳрлаш осон эмас.
Фотограф ноёб манзарани суратга олиш учун об-ҳаво прогнозларини олдиндан кузатиб, керакли суратга олиш нуқтаси ва бурчагини ҳисоблаб чиққан. Пухта тайёргарлик натижасида у қишлоқ узра пайдо бўлган қизил спритларнинг ажойиб тасвирларини олишга муваффақ бўлган.
Бундай кадрлар нафақат ўзининг гўзаллиги, балки атмосферада содир бўладиган кам ўрганилган электр ҳодисаларини кузатиш имконияти билан ҳам эътиборга моликдир.































Изоҳлар 0
…