Таиландда осмонга учирилган фонарлардан бири кутилмаганда эркакнинг юзига келиб урилди (видео)

Таиланднинг Чианг Маи шаҳрида ўтказилган осмон фонарлари фестивалида нохуш ҳолат кузатилди. Осмонга учирилган фонарлардан бири парвоз вақтида йўналишини ўзгартириб, томошабинлардан бирининг юзига келиб урилди.
Воқеа акс этган видеода эркак юзига тушган фонарнинг ёнаётган қоғоз қисмини тезда олиб ташлашга уринаётганини кўриш мумкин. У вазиятни тезда назоратга олиб, жиддий жароҳат олишнинг олдини олган.
Эркак кейинчалик ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида соғлиғи жойида эканини маълум қилди. Шунингдек, у фестиваль иштирокчиларини осмон фонарларини учиришдан аввал яхшилаб текширишга чақирди.
Маълумки, Таиланднинг Чианг Маи шаҳрида ўтказиладиган осмон фонарлари фестивали минглаб одамларни ўзига жалб қилади. Иштирокчилар бир вақтнинг ўзида осмонга ёруғлик таратадиган фонарларни учириб, бетакрор манзара ҳосил қилади. Бироқ бундай тадбирларда ёнувчи материаллардан фойдаланилгани сабабли хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш муҳим ҳисобланади.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…