Даҳшатли лаҳзалар: Хитойда 3 ёшли қизалоқ 12-қават деразасидан осилиб қолди

Даҳшатли лаҳзалар: Хитойда 3 ёшли қизалоқ 12-қават деразасидан осилиб қолди

Хитойнинг Футсзян провинциясида уч ёшли қизалоқ кўп қаватли уйнинг 12-қаватидаги дераза панжарасига илиниб, ташқарида осилиб қолди. Воқеа 17-октябрь куни Чжанжин шаҳрида содир бўлган.

Хавфли вазиятни кўрган қўшнилар ва қўриқлаш хизмати ходимлари дарҳол ёрдамга шошилган. Қизалоқ пастга тушиб кетмаслиги учун улар бино остида стулни тутиб туришган.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар хонадонга кириб, болани хавфсиз тарзда қутқаришга муваффақ бўлишган.

Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган вақтда қизалоқ уйда ёлғиз бўлган. Қутқарувдан сўнг у тиббий кўрикдан ўтказиш учун шифохонага олиб борилган.

Ушбу ҳодиса ёш болаларни уйда қаровсиз қолдирмаслик, шунингдек, дераза ва балконларда болалар хавфсизлигини таъминлаш муҳимлигини яна бир бор эслатади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар