Иркутскда Ўзбекистон фуқароси бўлган ота 17 ёшли қизини калтаклаб, тўртинчи қават деразасидан итариб юборди

1 дақиқа ўқиш335
Иркутскда Ўзбекистон фуқароси бўлган ота 17 ёшли қизини калтаклаб, тўртинчи қават деразасидан итариб юборди

Иркутск шаҳрида 44 ёшли эркак вояга етмаган қизини шафқатсизларча калтаклаб, кейин уни тўртинчи қаватдаги хонадон деразасидан итариб юборган. 17 ёшли қиз оғир тан жароҳатлари билан тирик қолган ва шифохонада терговчиларга воқеа тафсилотларини айтиб берган.

Маълум бўлишича, воқеа қиз мактабда бўлиши керак бўлган пайтда кўчада йигит билан учрашгани сабаб бошланган. Қиз ота-онасидан яширинча мактабдан чиқиб кетган. Бундан ғазабланган отаси уни "жазолаш"га қарор қилган.

Эркак дастлаб қизини уриб, автомобилига ўтқизган. Кейинчалик зўравонлик машинада, унинг иш жойида ва уйида ҳам давом этган. Тергов маълумотларига кўра, эркак қизини металл шланг ва ёғоч брус билан ҳам калтаклаган.

Шундан сўнг у қизини тўртинчи қаватдаги деразадан итариб юборган. Қиз оғир жароҳат олган бўлса-да, тирик қолган. Иркутскнинг Ленинский тумани суди эркакни вояга етмаган шахсни қийнаш ва қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилишда айбдор деб топди. У 7 йил 6 ойга қатъий режимли колонияга юборилди. Ҳукм ҳозирча қонуний кучга кирмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?