10:13 / 26.07.2017
4 945

Қозоғистонда 6,5 минг км автойўлни пулли қилиш режалаштирилмоқда

Қозоғистонда 6,5 минг км автойўлни пулли қилиш режалаштирилмоқда
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Ақтўбе—Уральск—Россия чегараси ва Россия чегараси—Ақтўбе—Қизилўрда йўллари пулли бўлади, Бу ҳақда «1news.uz»га таяниб «Дарё» хабар берди.

2017 йилнинг иккинчи ярмида Олмаота—Хоргос автойўлида тизимни монтаж қилиш режалаштирилмоқда, бу йил охирига келиб, йўлнинг ушбу қисмларида ҳақ тўлаш тизимини ишга тушириш имконини беради. Бу ҳақда инвестициялар ва тараққиёт вазири Женис Касимбек Қозоғистон ҳукумати мажлиси чоғида айтиб ўтди.

«Бу йил биз Остона—Темиртау (132 км) ва Олмаота—Капшагай (42 км) автойўлларида ҳақ ундириш тизимини монтаж қилишга киришдик. Шунингдек, иккинчи ярим йилликда Олмаота—Хоргос (295 км) автойўлида тизимни монтаж қилишни бошлашни режалаштирмоқдамиз. Йил охирига келиб, ушбу қисмларда тизимни ишга туширмоқчимиз», — деди вазир.

Шу билан бирга, йил сўнгигача 5,5 минг км автомобиль йўлида пулли тизимни жорий қилиш лойиҳасини ишлаб чиқишни якунлаш кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда 6,5 минг км автойўлни пулли қилиш режалаштирилмоқда