NASA олимлари авваллари ОАВ томонидан "охир замон даракчиси" дея таъриф берилган Нибиру ёки "X сайёра" мавжудлиги расман тасдиқланган ҳисоботни чоп этишди, деб хабар қилади Кун нашри.
Ҳисоботда таъкидланишича, дарҳақиқат, сирли "X сайёра" мажуд. Унинг Қуёшгача бўлган масофаси Нептуннинг юлдузга нисбатан жойлашувидан 20 карра кўп. Бу гипотетик космик жисм Ердан 10 карра оғир массага эга бўлиши мумкин. Астрономлар "X сайёра" 10-20 минг йилда юлдуз атрофида тўлиқ айланиб чиқади, дея тахмин қилишмоқда.
Сайёра борлигига ишора қилувчи далиллар Калифорния технология институти мутахассислари томонидан аниқланган. NASA'нинг сайёралар бўлими раҳбари Жим Грин шахсан унга олим сифатида янги сайёранинг мавжудлиги эҳтимоли жуда қизиқ эканини айтган.
Бугунга келиб, бундай сайёранинг мавжудлигига ишора қилувчи барча таъкидловлар кузатувларнинг чекланган маълумотларига асосланган назарий моделлар ҳисобланади. Шунга қарамай, тадқиқот ажойиб натижалар кўрсатиши мумкин бўлган жараённинг бошланиши ҳисобланади, дейилади NASA сайтида.
Таъкидлаш жоизки, "X сайёра" Ерга ҳеч қандай таҳдид солмайди - у баъзи ОАВлар ёзганидек бизнинг сайёрамизга яқинлашаётгани йўқ.
Ўтган йили айрим матбуот вакиллари мустақил экспертларга таяниб, 2017 йилда Ер Нибиру билан тўқнашиб, йўқ бўлиши ҳақида ёзишган эди. Бироқ кейин "X сайёра" мавжудлигига доир маълумотлар олимлар томонидан инкор этилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...