Испаниянинг Марсеме туманидаги Калелье соҳилларида оғирлиги 700 килограмм бўлган икки метрли тошбақа ўлик ҳолда топилди. La Vanguardia газетаси шу ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда Кун нашри.
Маҳаллий биологларнинг маълум қилишича, судралиб юрувчиларнинг бу турини Ўрта ер денгизида икки минг йилда кўпи билан 10 мартагина кўришган.
Бундай қалин терили тошбақалар тропик ва субтропик сувларни маъқул кўришади, айниқса — Жанубий Америкада. Улар мавжуд тошбақалар орасида энг йирик денгиз тошбақалари ҳисобланади. Уларнинг физиологияси катта масофаларга сузиш учун ўз тана ҳароратини бошқариш имконини беради.
Тошбақанинг жасади тадқиқот учун Барселона Университетига йўлланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда