date
views 12 458

NASA Марс сирлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилади

NASA Марс сирлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилади

Американинг NASA космик тадқиқотлар агентлиги Марс сайёрасининг сирли жиҳатларига бағишланган ҳисоботини эълон қилади. NASA сайтида қайд этилишича, ҳисобот 28 сентябрь куни тақдим этилади.

Тадқиқот натижаларига бағишланган брифинг агентликнинг Вашингтондаги бош қароргоҳида бўлиб ўтади. Унда NASAнинг планетология бўйича директори Жим Грин, NASAнинг Марсни ўрганиш бўйича етакчи олими Майкл Мейер ва Атлантадаги Жоржия технология институти олимлари иштирок этади.

NASA ҳозирча Марснинг айнан қандай сири очилганини маълум қилмади. CNN маълумотига кўра, гап сайёра сатҳидаги мавсумий қора ҳалқалар Марс юзасида мунтазам пайдо бўлувчи шўр сувларнинг таъсирида вужудга келиши ҳақида бўлиши мумкин.

2014 йилнинг декабрь ойида NASA марсоходи бўлган Curiosity (“Қизиқувчан”) Шарп тоғидаги изланишлари мобайнида олимларга бир неча 10 миллион йиллар муқаддам мазкур ҳудудда кўл жойлашганини исботловчи далилларни юборган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » NASA Марс сирлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилади