Қўшма Штатлар Хитойни Бутунжаҳон савдо ташкилоти ўлчовлари бўйича бозор иқтисодиётига эга давлат деб ҳисоблашдан бош тортади. Бу ҳақда АҚШ савдо ваколатхонасининг 30 ноябрь, пайшанба куни тарқатилган баёнотида маълум қилинди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Ҳужжатга кўра, «давлатнинг Хитой иқтисодиётида асосий рол ўйнаши, жумладан, имтиёзлар тақдим этиш амалиётининг кенг тарқалгани мамлакат ичидаги нархлар бозор қонунлари билан белгиланмаслигини англатади».
Мазкур баёнот АҚШ савдо вазирлигининг октябр ойидаги шу мазмундаги маърузасидан сўнг қабул қилинди. Унда Хитой бозор иқтисодиётига эга эканлигини исботлай олмаганлиги билдирилган.
АҚШ Хитой томонидан «бозор иқтисодиётига эга давлат» мақомининг олиниши арзон маҳсулотлар Ғарб бозорларига оқиб келишига сабаб бўлишидан хавотирда. Европа ҳам шундай ёндашувни ёқламоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди