
Ҳиндистонда жуда кам учрайдиган касаллик – йиғлаганда кўзидан қон келувчи аёлни эри жодугарликда айблаб, ташлаб кетди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Ҳиндистоннинг шарқий қисмида жойлашган Бихар штатидаги Сахарса шаҳрида яшовчи Гита исмли аёл гематидроз касаллигидан азият чекади. Қаттиқ асабийлашганида унинг кўзидан қон кетади. 21 ёшли қизнинг маълум қилишича, бу нарса унинг турмуши бузилишига сабаб бўлган.
Унинг турмуш ўртоғи “жодугар” билан бир том остида яшашни истамаслигини билдириб, Гитани ташлаб кетган. Гитанинг отаси касаллик авж олиб кетаётганлигини, энди қиз танасининг бошқа жойларидан ҳам қон кетаётганлигини маълум қилди.
Қизни текширувдан ўтказган шифокорлар унинг қон босими жойидалигини, қон ивиши бўйича бирор муаммоси йўқлигини маълум қилишди.
Мазкур воқеа акс этган видеони қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўриш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар