19:11 / 21.03.2018
8 746

Пентагон: "АҚШ Россиянинг гипертовушли қуроли қаршисида ожиз"

Пентагон: "АҚШ Россиянинг гипертовушли қуроли қаршисида ожиз"
АҚШда Россиянинг гипертовушли қуролига қарши қўйиш учун ҳеч нарса йўқ. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари стратегик қўмондонлиги раиси генерал Жон Хайтен Америка сенатининг қуролли кучлар қўмитасидаги эшитувлар чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «Дарё».

Генерал АҚШ бевосита гипертовушли қуролдан ҳимоя воситасига эга эмас, деб фикр билдирди.

«Бизда ўзимизга қарши бундай қурол қўлланилишининг олдини олиш мумкин бўлган ҳеч қанақа ҳимоя йўқ», — деди у.

Айни вақтда у АҚШнинг бундай турдаги қурол-яроғдан ягона ҳимояси «ядроли қасос ҳақидаги таҳдид» эканлигини айтди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида «Ханжар» юқори аниқликдаги гипертовушли авиация-ракета мажмуаси тажрибавий-жанговар навбатчиликни қабул қилиб олганини маълум қилганди.

Кейинроқ АҚШ қуролли кучлари стратегик қўмондонлиги бошлиғи Жон Хайтен АҚШ гипертовушли қуролга қарши туриш учун базаси орбитада бўлган радарлар тизимини ривожлантириши кераклигини айтганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон: "АҚШ Россиянинг гипертовушли қуроли қаршисида ожиз"